ТОШКЕНТДА НЕФТЬ ВА ГАЗ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг Телеграмдаги расмий канали
November 19, 2019

И.М.Губкин номидаги Россия давлат нефть ва газ университетининг (УНГ) Тошкентдаги филиалида 2 курс талабаларининг ёзги таътили натижаларига тантанали якун ясалди ва уларга ишчи касблар сертификатлари топширилди.

Талабаларини ушбу муҳим воқеа билан табриклаш мақсадида университет ўқитувчилари таркиби ҳамда амалиётчи талабаларни қабул қилган компаниялар гуруҳи вакиллари тўпланди.

— Юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш — алоҳида ўқув юритининггина эмас, балки ишлаб чиқариш билан узвий боғлиқ бўлган бутун таълим тизимининг вазифасидир, — дейди Филиалнинг ижрочи директори профессор Абдулла Маҳмудович Мағруповнинг. — Бунинг учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлаш жараёнига кўп йиллик иш тажрибасига эга амалиётчи мутахассисларни жалб қилиш, тегишли тармоқ корхоналарида стажировкаларни тизимли ташкил қилиш керак.

Ушбу вазифаларни самарали ҳал қилишга филиалнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ корхоналари ва хорижий операторлар компаниялари билан яқин ҳамкорлиги мисол бўла олади. Бир неча йиллар давомида талабалар амалиётни ўтар экан, бурғуловчи ишчи касбини ўзлаштирган. 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб, ишчи мутахассисликлар сони 5 тагача кўпайди.

«ERIELL Group» компаниялари гуруҳи билан имзоланган меморандумга кўра, ўтган ўқув йилидан бошлаб талабалар ушбу компания корхоналарида ўқув-танишув амалиётини ўтади. Бугунги тадбир уларга газэлектрпайвандчи, стропалчи, такелажчи, бурғуловчининг учинчи ёрдамчиси каби ишчи мутахассисликлар сертификатларини топширишга бағишланди, — дейди Абдулла Мағрупов.

Шунингдек, у ҳамкорлик, юқори профессионал маҳорат ҳамда ўқув-танишув амалиёти ва ишлаб чиқариш амалиётини ташкил қилиш ва ўтказишда кўрсатилган ҳомийлик ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

90 нафар талаба сертификатларга эга бўлди. Университет филиали тарихида биринчи бор 5 нафар қиз бола ишчи касби — бурғуловчи ёрдамчиси касбини ўзлаштирди.

«Мактабда ўқиб юрган пайтимданоқ мухандис бўлишга қарор қилганман. Мени ҳеч ким мажбур қилмаган, бу менинг танловим ва бундан мамнунман. Биз бурғулаш бўйича амалиёт ўтадик ва «бурғуловчи ёрдамчиси» касбини ўзлаштирдик. Бу аёлларнинг касби бўлмаса-да, менга жуда ёқди, бу менга тўғри келишини ҳис қилдим» дейди Валерия Ким, «Газ конларини қазиш» факультетининг 3 босқич талабаси.

«Таъкидланганидек, икки йил аввал университет ректори Мартынов Виктор Георгиевич билан «ERIELL Group» гуруҳи ўртасида мутахассисларни тайёрлаш бўйича барча ҳамкорлик шаклларини ривожлантиришга оид меморандум имзоланди. Ушбу белгиланган вазифаларни ижро этиш давомида бу йил 2 ва 3 курс талабаларини жалб қилишга қарор қилинди ва иккинчи курс талабалари ўқув-ишлаб чиқариш амалиётининг ўқув-танишув курсини иккита компания «ERIELL Group» ва «EnterEngineering» майдончаларида ўташи белгиланди.

Бунинг учун университет томонидан ҳам, компаниялар раҳбарияти томонидан ҳам барча шарт-шароитлар яратилди. Шу мақсадда аввало ишчи гуруҳи ташкил қилинди ва у талабаларни қабул қилиш, жойлаштириш, овқатлантириш, транспортда ташишни ташкил қилиш ишлари билан шуғилланди. Ўйлайманки, бу ишлар муносиб тарзда бажарилди. Ушбу жараёнда компанияда «EriellProfeducation» нодавлат таълим муассасаси бор ва унинг мутахассис ўқитувчилари ушбу амалиёт даври давомида 174 нафар талабани бурғуловчи ёрдамчиси, шунингдек газоэлектр пайвандчи касбига ўргатишга муваффақ бўлди. Ўзбекистонда нефть-газ соҳаси жадал суръатлар билан ривожланмоқда. Шунингдек университет раҳбариятига қўллаб-қувватлаш, ўзаро тушуниш учун миннатдорчилик билдириб барча талабаларга билим ва маҳоратларини янада оширишни тилаб қоламиз.

ТОШКЕНТДА НЕФТЬ ВА ГАЗ УНИВЕРСИТЕТИ ТАЛАБАЛАРИГА СЕРТИФИКАТЛАР ТОПШИРИЛДИ